Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/07/2016 Футзал. Тожикистонга қарши иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди
Футзал. Тожикистонга қарши иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10-сентябридан 1-октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон биланиккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда ЎзФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказиш бўйича эришилган келишувга кўра, 12 июль куни дастлабки ўйин бўлиб ўтганди ва унда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этганди.

13-июль куни эса жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Элибоев ҳамда Ражабов томонидан киритилган голларга тожикистонликлар Сардоровнинг голи билан жавоб қайтарди.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув бугун 17:00 да, “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг