Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 17/04/2012 Футзал. Такрорий ўйинда Эрон йирик ҳисобда зафар қучди
Футзал. Такрорий ўйинда Эрон йирик ҳисобда зафар қучди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эронда ўқув-машғулот йиғининини ўтказаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун – 17 апрель куни Эрон терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Томонларнинг 15 апрель куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинида кучлар тенг келганди – 2:2.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси томонидан киритилган ягона голга Дилшод Раҳматов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез шогирдлари 20 апрелга қадар Эронда бўлиб, кейин Тошкентда қайтиб келишади. 25 май куни БААда бошланадиган Осиё чемпионатига якуний тайёргарлик Испанияда бўлиб ўтади. Терма жамоа аъзолари Испанияга май ойи бошида жўнаб кетишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг