Аввалроқ, Хосе Мария Мендез шогирдлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24-январь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиши ва Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши 22- ва 23-январь кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши, сўнгра 1 февраль куни Тошкентда Вьетнамга қарши ўйин ўтказиши тўғрисида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016-йилнинг 10-21-февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда бизнинг терма жамоамизга Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.
Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада дастлабки 5 ўринни эгаллаган жамоалар 2016-йилнинг 10-сентябридан 1-октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.