Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/09/2016 Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги илк очкосини қўлга киритди
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги илк очкосини қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Колумбияда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари старт олди.

"А" гуруҳи учрашувлари доирасида Ўзбекистон бу турда мусобақа мезбонлари - Колумбияга қарши майдонга тушиб, ўзининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.

Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бошчилик қилаётган жамоа мундиаллардаги илк ғалабасини қўлга киритишга жуда яқин турганди. Учрашув якунланишига 13 сония қолган пайтда Мендез жамоаси Аноров, Ирсалиев ҳамда Элибоевларнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Мезбонлардан икки жавоб тўпини Абрил ҳамда Каро киритган эди. Бироқ ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганида яна ўша Каро Рустам Умаров қўриқлаган дарвозани ишғол қила олди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк очкосини қўлга киритишга муваффақ бўлди, деб хабар беради fut.uz сайти.

ЖЧ-2016
2-тур, 14.09.2016
Кали, "Колизео эль Пуэбло"
Колумбия - Ўзбекистон 3:3

Голлар: Х.Абрил (18), А.Каро (37, 40) - Ж.Аноров (5), Д.Ирсалиев (15), Н.Элибоев (28)

Колумбия (биринчи бешлик): 1.Нанез, 6.Сиерра, 8.Абрил, 10.Анхеллот, 14.Андрес Рейес.

Захира: 12.Мехиа, 2.Ортиз, 3.Сунига, 4.Еиссон, 5.Йефри, 7.Жонатан, 9.Юлиан, 11.Боливар, 13.Отеро.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.

Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Бош ҳакам: Ондрей Черни (Чехия)
Иккинчи ҳакам: Алессандро Малфер (Италия)
Учинчи ҳакам: Паскаль Лемал (Бельгия)
Вақтга масъул ҳакам: Томохиро Козаки (Япония)
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг