Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 15/07/2016 Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги учинчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди
Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги учинчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10-сентябридан 1-октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказиш бўйича эришилган келишувга кўра, 12-июль куни дастлабки ўйин бўлиб ўтганди ва унда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этганди. 13-июль куни ўтказилган учрашув эса Ўзбекистоннинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

14-июль куни эса жамоалар ўртасидаги сўнгги назорат ўйини бўлиб ўтди. Қизғин ва голларга бой бўлган ўйин 5:5 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, 14.07.2016
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ўзбекистон - Тожикистон 5:5

Голлар: Д.Раҳматов 12, Э.Ҳошимов 27, И.Ҳамроев 32, Д.Шавкатов 34, Д.Ирсалиев 35 (дабл пен.) - С.Гуляков 7, 24, Ф.Сардоров 16, 39 (дабл пен.) М.Мамедбабаев 21

Амалга оширилмаган дабл пенальти: Д.Раҳматов 30

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Шавкат Ибрагимов, Нодир Элибоев, Дилшод Раҳматов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов, Тоҳир Абдураззоқов, Алишер Ибрагимов, Машраб Одилов, Илҳом Ҳамроев, Алан Аминов, Дилшод Ирсалиев, Элдор Ҳошимов.

Тожикистон (биринчи бешлик): Муродулло Аликулов, Мансур Мамедбабаев, Мехрубони Тиллозода, Шавкат Халимов, Раҳмонали Шарипов.

Захирадан тушганлар: Фируз Бекмуродов, Умед Мирзораҳимов, Собиржон Гуляков, Фируз Сангов, Фирдавс Тусматов, Умед Кузиев, Файзали Сардоров, Некруз Алиаҳмадов, Фируз Юсуфзода.

Огоҳлантиришлар: И.Ҳамроев 14, Т.Абдураззоқов 31, Д.Раҳматов 39 - Н.Алиаҳмадов 24, М.Тиллозода 26
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг