Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/07/2016 Футзал. Ўзбекистон Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футзал. Ўзбекистон Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 9- ва 10- август кунлари Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар иккала ўйин ҳам Олма-ота шаҳрида ўтказилади, деб хабар беради ufa.uz сайти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг