Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/05/2016 Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон «А» гуруҳида
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон «А» гуруҳида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрь кунлари давомида Колумбия давлатида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Яхши биласиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун ушбу катта футбол форуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва барча гуруҳлар аниқлаб олинди.

Демак, қуръага кўра, Ўзбекистон термаси "А" гуруҳидан ўрин эгаллади. Биз билан бир гуруҳда мезбон давлат - Колумбия, Португалия ва Панама термалари ҳам жон олишган.

Қуръа натижалари билан танишинг:

"A" гуруҳи:
Колумбия, Португалия, Ўзбекистон, Панама

"B" гуруҳи:
Тайланд, Россия, Куба, Миср

"C" гуруҳи:
Парагвай, Италия, Вьетнам, Гватемала

"D" гуруҳи:
Украина, Бразилия, Мозамбик, Австралия

"E" гуруҳи:
Аргентина, Қозоғистон, Соломон ороллари, Коста-Рика

"F" гуруҳи:
Эрон, Испания, Марокко, Озарбайжон

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг