Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 02/02/2019 Футбол бўйича Осиё кубоги Қатар терма жамоасига насиб этди
Футбол бўйича Осиё кубоги Қатар терма жамоасига насиб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қилган футбол бўйича Осиё кубоги ўз якунига етди. Бош соврин учун Япония ҳамда Қатар терма жамоалари баҳс олиб боришди ва унда Равшан Эрматов бош ҳакам вазифасини бажарди.

Мусобақанинг тўпурари ва энг яхши ўйинчисига айланган Али Алмоезнинг қайчи услубида йўллаган зарбаси финални безаб берадиган чиройли голга айланди. Қатарнинг иккинчи голи ҳам кўп куттирмади. 27-дақиқада Ҳотам Абдулазизнинг олис масофадан йўллаган зарбаси япониялик посбон дарвозасидан жой олди. Феликс Санчес шогирдлари бу билан тўхтаб қолишмади. Тайм охиригача араблар яна бир қатор вазиятларни юзага келтиришди, бироқ уни якунлашда ҳужумчиларга аниқлик етишмади. Икки таймда табийки япониялик футболчилар ўзгача руҳда тушишди, аммо ҳимояда барибир хатолар кўзга тушланиб турарди. 69-дақиқада японияликлар барибир ўз мақсадларига эришишди. Рақиб жарима майдонига зич ва кўпчилик бўлиб жойлашган кунчиқар юрт вакиллари ниҳоят Сад Ал Шиб дарвозасини ишғол қилдилар.

Эътиборлиси, бу Қатар терма жамоасининг мусобақада ўтказиб юборган биринчи голи бўлиб, охиргиси бўлиб қолди ҳам. Гол муаллифи Такуми Минамино. 81-дақиқада қатарликларнинг ҳужуми пайти жамоа сардори Мая Ёшида тўпни қўли билан ўйнади ва Равшан Эрматов ВАР тизими ёрдамида тўлақонли қарор қилиб, 11 метрли жарима зарбасига ишора қилди. Зарбани эса 11-рақамдаги Иброҳим Афиф маромига етказиб ижро қилди. Шу тариқа Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк бор финалга чиққанча бош совринни қўлга киритмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг