Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2019 Фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш бўйича Германия компанияси билан шартнома имзоланди
Фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш бўйича Германия компанияси билан шартнома имзоланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятида Германиянинг “airport consulting partners GmbH Beratende Ingenieure” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент-шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини қуриш ишларида ҳамкорликда фаолият олиб бориш, ўзаро икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича сўз юритилди.

Тадбирда фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини жаҳон талабалари даражасида бунёд этиш, айниқса учиш ва қўниш йўлакларини халқаро талаб ва меъёрларга амал қилган ҳолда қуриш жараёнлари ҳақида мулоҳаза юритилди. шунингдек, техник ва технологик жиҳатдан хавфсизликни таъминлаш, ҳудуддаги бино ва иншоотларни бунёд этишда сўнгги технологияларни қўллаш, бу борада ҳамкорликда иш олиб бориш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув сўнггида Тошкент-шарқий аэродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аэропорт комплексини барпо этишда қурилиш ва техник назорат олиб бориш, ушбу жараённи жаҳон талаблари даражасида боришини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Германиянинг “airport consulting partners GmbH Beratende Ingenieure” компанияси билан муҳандис-маслаҳат хизмати бўйича шартнома имзоланди.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг