Франциянинг Meridiam компанияси Ўзбекистондаги ижтимоий инфратузилма лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг Meridiam компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Meridiam - узоқ муддатли ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва бошқаришга ихтисослашган глобал инвестор ва бошқарув компанияси. Фаолиятининг асосий йўналишлари - транспорт ва ижтимоий инфратузилма, жамоат бинолари, муҳандислик тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш.
Учрашув давомида томонлар ўзаро манфаатли бўлган қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.