Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Франциянинг Марказий Осиёдаги илк фахрий консуллиги Самарқандда очилди
Fransiyaning Markaziy Osiyodagi ilk faxriy konsulligi Samarqandda ochildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан–Батист Лемуан бошчилигидаги делегация аъзолари юртимизга ташрифини 16 апрель куни Самарқанддан бошлади.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Жан–Батист Лемуан Ўзбекистон ва Франция ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширган ташрифи бу алоқаларни янги босқичда давом эттириш имкониятларини кенгайтирганини таъкидлади.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Франциянинг фахрий консуллиги очилишида иштирок этишди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг