Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2017 Франция ТИВ раҳбари билан учрашув
Франция ТИВ раҳбари билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

2017 йилнинг 29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, 2017-2018-йиллар учун имзоланган вазирликлараро Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлашга имкон яратади.

Суҳбат давомида вазирлар томонидан 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, июн ойининг бошига мўлжалланган “МEДEФ Интернешнл” француз корхоналари ҳаракати етакчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли якун топишидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг