Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2019 Франция фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув
Франция фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда асосий эътибор икки томонлама муносабат масалаларини яхшилаш, шунингдек, савдо ва инвестициларни жалб этиш соҳаларида Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокамасига қаратилди.

Тўқимачилик, фармацевтика, геология, ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорлик масалари муҳокама этилди.

Виолен де Вильмор хоним Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш ва инвесторларга яратаётган қулай шароитлари бўйича ташаббусларини юқори баҳолади.

Инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Франция икки томонлама ҳамкорлигининг умумий мақсадларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 октябрда Франция Республикасига расмий ташрифи якуни бўйича тузилган йўл харитаси бўлиб, у юқори даражали эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича асосий тадбирларни белгилаб беради.

Франция томони таъкидлашича, давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти ўз мамлакатининг бутун дунёга очиқлигини, унинг барча манфаатдор шериклар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди ва бу жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий қабул қилинди.

Дарҳақиқат, ташриф икки томонлама француз ва ўзбек ҳамкорлигининг янги истиқболларини очди. Натижада бизнес, сиёсий доиралар вакиллари ва француз халқининг республикамизга ташрифлари тобора фаоллашмоқда. Франция элчиси Ўзбекистонда француз сайёҳларининг сони тобора ортиб бораётганига алоҳида эътибор қаратди. Франциялик фуқаролар учун кириш визасини бекор қилиниши эса, ўз ўрнида Ўзбекистонга ташриф буюришни истаганлар сонининг сезиларли даражада ортишига ёрдам беради, албатта. Келгуси йил уларнинг сони 10 мингдан ортиши кутилмоқда.

Кўплаб далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Франция бизнес, сиёсий доира вакиллари, тадбиркорлари ҳамда парламент аъзоларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши баланд. Виолен де Вильмор хонимнинг буни айтиб ўтган ҳолда, Республиканинг хом ашё ва энергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, экологик тоза ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қуёш энергиясидан фойдаланиш каби лойиҳаларни амалга оширишда француз ишбилармон доираларининг иштирок этиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги телеграм канали. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг