Франция элчиси ТИАИСВда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Франциянинг Ўзбекистонда янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор хони Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги(ТИАИСВ)га ташриф буюрди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар, шунингдек, Франция компаниялари билан амалга оширилаётган ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалдаги ҳолатини кўриб чиқишди.