Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон-Франция кун тартибида алоҳида ўрин эгаллайди. Жорий йилнинг 30-июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлисида саноат, транспорт ва фармакология соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Мулоқот давомида Франция Элчихонасининг янги раҳбари Ўзбекистонга мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида келганлигини таъкидлади.