Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 24/01/2022 Франция билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги алоқалар йўлга қўйилмоқда
Франция билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги алоқалар йўлга қўйилмоқда

2022 йил 21 январь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Франция тўқимачилик саноат иттифоқи ўртасида видеоканференсалоқа орқали учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Д. Вахобов ва Франция тўқимачилик саноат иттифоқи Вице-президенти Н.Блан, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихона вакиллари ҳамда бир қатор соҳа вакиллари иштирок этдилар.

 

Икки давлат вакиллари томонидан кўп қиррали Ўзбекистон-Франция тўқимачилик соҳасида ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартибини, шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўқимачилик соҳасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни ривожлантириш борасидаги имкониятларни муҳокама қилдилар.

Музокаралар давомида, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Франция тўқимачилик саноат иттифоқи ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги англашув меморандум имзолашга келишиб олдилар.

Франция мода институти ҳамда тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчилар иттифоқи билан янги инвестициявий лойиҳаларни ўрганиш ва келишиш бўйича ишларни жадаллаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Томонлар «GSP+» тизимида савдо тўғрисидаги битимни қабул қилиш жараёнидаги ижобий ўзгаришларни мамнуният билан олқишлаб, ушбу тизим орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга сезиларли туртки беришини таъкидладилар.

Учрашув якунида томонлар 2022 февраль ойида Франция шаҳрида бўлиб ўтадиган «Apparel Sourcing Paris» халқаро кўргазмаси доирасида «Б2Б» шаклида учрашувларни ташкиллаштиришда ҳамда ОАВ ва ритейллар иштирокида матбуот анжумани ўтказишда амалий ёрдам беришда шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги конструктив таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан фаол ҳамкорликка келишиб олдилар.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг