Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/05/2019 “Franchise Community Day” форумидан мақсад нима эди?
“Franchise Community Day” forumidan maqsad nima edi?

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Mastercard компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон тижорат банклари ва Марказий банк ходимлари учун “Franchise Community Day” форумини ташкил этди.

Форум тўлов карталари бўйича мавжуд фирибгарлик рискларини баҳолаш соҳасида компаниянинг фаолияти ва илғор амалиёти масалаларини, фирибгарликка қарши курашиш ва карта эгаларининг ҳимоясини таъминлаш йўналишида Mastercard компанияси томонидан ўрнатилган стандартлар ва ишлаб чиқилган маҳсулотларни ўрганишга бағишланди.

Тадбир давомида карта эгаларининг ҳимоясини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш эканлиги қайд этилди. Шунингдек, ушбу мавзу бўйича карта эгалари билан ишлаш усуллари, карта эгаларининг молиявий саводхонлиги ва хабардорлигини оширишга қаратилган махсус маҳсулотлар, дастурлар ва маркетинг компанияларини йўлга қўйишга оид алоҳида блок ажратилди.

Маърузачилар ақлли шаҳарларни ривожлантиришнинг, хусусан жамоат транспортида мижозларни кўпроқ жалб қилиш, уларнинг банк маҳсулотлари ва хизматларидан хабардорлигини ошириш имконини берувчи контактсиз тўловлар тизимини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Манба: Марказий банк телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг