Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2019 Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчилар ташиш тақиқланади
Foydalanish muddati 15 yildan ortiq bo'lgan avtobuslarda yo'lovchilar tashish taqiqlanadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 22 май, 424-сон)

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади.

Автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда кечади.

Ички ишлар органлари ҳамроҳлик қиладиган автобуслар бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади.

Сменалар ўртасидаги дам олиш вақти 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

Фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилмайди. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса бундай автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автомобилларга ҳамроҳлик қилиш бепул амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг