Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- flydubai авиакомпанияси 11 мартдан Дубай ва Тошкент ўртасида қатновларни амалга оширишни бошлайди.
Рейслар ҳафтасига беш маротаба, 31 майдан эса ҳар куни амалга оширилади. Янги йўналиш бўйича парвозлар Emirates авиакомпанияси билан тузилган код-шеринг шартномаси доирасида Дубай халқаро аэропорти 3-терминалидан Boeing 737 MAX 8 самолётларида йўлга қўйилади.
Emirates компанияси flydubai билан тузилган код-шеринг шартномаси доирасида янги йўналиш бўйича ўз кодларини жойлаштиради. Flydubai рейсларига чипталарини банд қилишда Emirates йўловчиларига бепул таом ҳамда эконом ва бизнес-синфда Emirates қўл юкларини ташиш меъёрлари тақдим этилади. Бизнес-синф учун бориш-келиш тарифи 40 кг қўл юки ва барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 7500 БАА дирҳамдан (1785 доллар) бошланади. Эконом-класс тарифи эса 7 кг қўл юки ва барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 1545 дирҳамдан (420 доллар) бошланади.