"FlyArystan" Тошкентга янги йўналиш очмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпанияси Атирау-Тошкент-Атирау йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди.
15 июль соат 13:50 да биринчи рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бортида 139 йўловчи бўлган самолёт авиация анъаналарига кўра - сув аркаси билан кутиб олинди.
"Ушбу рейснинг йўлга қўйилиши «ФлйАрйстан» халқаро йўналишлар тармоғини, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим қадам бўлди. Компаниянинг Остонадан Тошкентга мавжуд йўналишидан ташқари, янги йўналиш Қозоғистоннинг ғарбий қисмидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиаташувларни амалга оширишни таъминлайди. Бу мамлакатлар ўртасидаги бизнес, маданий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади", — деди авиакомпания президенти Ричард Леджер.
Парвозлар июль ва август ойларида - пайшанба ва якшанба кунлари, сентябрь ва октябрь ойларида - душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Замонавий Airbus A320 самолётларида парвоз давомийлиги 2 соат 20 дақиқани ташкил қилади.
"FlyArystan" — 2019 йилда ташкил этилган, "Air Astana" гуруҳи таркибига кирувчи Қозоғистоннинг биринчи лоукостер авиакомпанияси.