Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 22/02/2019 Fitch Ratings Ўзбекистон евробондларига «BB-» рейтингини берди
Fitch Ratings Ўзбекистон евробондларига «BB-» рейтингини берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 500 млн. долл. қийматидаги 4,750 фоиз ставкали, 2024 йилда  қайтариладиган ҳамда 500 млн. долл. қийматидаги 5,375 фоиз ставкали, 2029 йилда қайтариладиган  облигацияларга «BB-» рейтингини берди.

Облигациялар бўйича соф тушумлардан умумий бюджет мақсадларига, шу жумладан, инфратузилма лойиҳаларига эмитент сифатида фойдаланилади.

Облигацияларнинг рейтинглари Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтинги билан бир даражада турибди. Унга эса бу рейтингни Fitch агентлиги 2018 йилнинг 20 декабрида “Барқарор” прогнози билан «BB-» даражасида берган эди.

Облигацияларнинг рейтинглари Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингида рўй берадиган ўзгаришларга таъсирчандир.

Манба: Fitch Ratings агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг