Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 02/07/2016 Финляндия билан Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома кучга киради
Финляндия билан Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома кучга киради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги иккиёқлама солиқ солинишини олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома 2016-йилнинг 3-июль кунидан кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур келишув 1998-йил 9-апрелда имзоландан эди. Унинг Баённомаси эса 2016-йилнинг март ойида Хельсинки шаҳрида имзоланган эди.

Баённома солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш учун солиқ соҳасидаги ахборот алмашинувининг самарали механизмларини кенгайтиришга ҳамда уларни ундириб олишда амалий кўмак кўрсатишга йўналтирилган янги қоидаларни Битимга киритилишини кўзда тутади.

Мазкур халқаро шартнома солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг