Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 23/04/2019 Филиппинда юз берган зилзила оқибатида 11 киши вафот этди
Filippinda yuz bergan zilzila oqibatida 11 kishi vafot etdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Филиппинда 6,1 балли зилзиладан сўнг шаҳарнинг шимолий қисмида 11 киши вафот этгани ҳақида маълумотлар тарқалди, дея хабар бермоқда маҳаллий манбалар.

Маҳаллий сейсмология агентлиги ушбу зилзила 6,5 балл эканини келтириб ўтган. Ер қимирлаши маркази Шарқий Самар провинцияси Сан-Жулиан шаҳарчаси яқинида жойлашган бўлиб, қутқарувчилар хавфсизликни таъминлаш учун одамларни уй ва офислардан ташқарига чиқишга чақирган. 

Манила шаҳрида кўплаб бинолар, таълим муассасалари, корхоналар вақтинча ёпилган.

Маълумки, ушбу давлат сейсмик фаол ҳудудда жойлашган. Тез-тез вулқон ва зилзилалар содир бўлади. Бу ерда Тинч океанининг вулқон ва ёриқ линиялари сейсмик фаол даражада тарқалган.

1990 йилги 7,7 балли ер қимирлаши натижасида мамлакатда 2000 киши вафот этган эди.

Манба: Azon.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг