Филиппин Прeзидeнтига ҳамдардлик мактуби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Президенти Подриго Дутертега мазкур мамлакатда юз берган талофатли сув тошқинлари ва ер ўпирилшлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ҳамда барча жабр кўрганларнинг тезроқ соғайишларини тилади.