Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 558 ни ташкил қилмоқда.
Октябрь ойи рейтингида Ўзбекистон Осиёнинг тўртинчи жамоаси бўлиб турган бўлса, бу сафар қитъа термалари орасида 6-ўринда.
Осиё мамлакатлари орасида етакчиликни ҳамон ўзида сақлаб турган Эрон 3 поғона пастлаб, 30-ўринга тушди. Жанубий Корея эса, аксинча, 7 поғона кўтарилиб, 37-ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Япония (45-ўрин, +6, Австралия (48, - 8) ва Саудия Арабистони (56, -2) терма жамоалари Ўзбекистондан юқори ўринларни эгаллаган.
Жаҳон Чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари мос равишда 83, 88 ва 94-ўринлардан жой эгаллаган.
Жаҳоннинг умумий рейтингда Аргентина терма жамоаси етакчилик қилишда давом этмоқда. Бразилия 1 поғона кўтарилди ва 2-ўринга чиқиб олди. Натижада Германия 3-ўринга тушди, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.