Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/10/2016 ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 48-поғонага кўтарилиб олди
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 48-поғонага кўтарилиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ФИФА раймий сайти бугун, 20-октябрь санасида терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 617 очко тўплаган ҳолда умумий рейтингда 48-ўринга кўтарилиб олди, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.

Осиёда эса ЎЗбекистон тўртинчи поғонани банд этиб турибди. Эрон терма жамоаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабалардан кейин бирданига 10 поғона кўтарилиб, 27-поғонага чиқди ва Осиё рейтингини бошқариб бормоқда. Австралия терма жамоаси 40-қаторни эгаллаб турган бўлса, Жанубий Корея аввалги ойдагига нисбатан уч ўринга юқорилаб, 44-поғонага жойлашган. Япония (51), Саудия Арабистони (54) ва БАА (70) терма жамоалари Ўзбекистон терма жамоасидан кейинги ўринларни банд этган.

Жаҳон Чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган бошқа жамоалар - Хитой ва Қатар 6 поғонадан пастлаб, 84 ва 91-ўринларга жойлашишган. Сурия эса 18 поғона юқорилаб, 96-ўринга чиқиб олди.

Жаҳон рейтингини ҳамон Аргентина терма жамоаси бошқариб бормоқда. Сентябрь ойи рейтингида иккинчи ўринда бўлган Белгия бу сафар тўртинчи ўриндан жой олган. Германия ва Бразилия терма жамоалари бир поғонадан юқорилаб, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларда бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг