Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 27/04/2019 Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Fazoviy ma'lumotlar milliy infratuzilmasini yaratish loyihasi muhokamaga qo'yildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш қуйидаги асосий принципларга асосланади:

фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, қўллаб туриш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат бошқаруви;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасидаги фаолиятнинг барча субъектлари томонидан давлат ахборот ресурслари ва янги базавий фазовий маълумотларни яратишда регламентланган координаталар тизимидан ҳамда мавжуд базавий фазовий маълумотлардан фойдаланилиши шартлиги;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, атроф-муҳитни ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик, давлат бошқаруви, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор вазифаларини ҳал қилишга Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш жараёнларини бўйсунганлиги;

базавий фазовий маълумотлар тўпламларини яратиш ва янгилашнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;

фазовий маълумотларни яратиш, янгилаш, ишлов бериш, сақлаш, тақдим этиш, интеграция қилиш ва фойдаланишни таъминловчи администратор, фазовий маълумотларни ишлаб чиқувчилари, сақловчилари, фойдаланувчилари ва администратори фаолиятининг мувофиқлаштирилиши;

барча геофазовий объектлар бўйича фазовий маълумотларни шакллантириш методологиясининг ягоналиги;

давлат ахборот ресурсларини яратишда геофазовий объектларни координаталар ёрдамида таърифлаш шартлиги; 

фазовий маълумотларни яратиш, фойдаланиш ва сифатини назорат қилиш тартиботларини стандартлаштириш;

фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги техник регламентлар ва миллий стандартларни тегишли халқаро стандартларга уйғунлаштириш;

фазовий маълумотларнинг долзарблиги, тўлиқлиги, аниқлиги, ишончлиги, яхлитлиги, асосланганлиги, мослиги ва расмийлиги;

базавий ва ихтисослашган фазовий маълумотларнинг интеграцияланиши;

фазовий маълумотларни яратиш, долзарблаштириш, сақлаш ва тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда уларнинг геоахборот тизимларида, ресурсларида ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ва давлат хизматларини кўрсатиш учун керак бўлган ахборот ва маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизимининг интеграцион платформасига тақдим этилишини таъминланишлиги;

фазовий маълумотлар сервисларининг, фазовий маълумотлар тўпламлари ва уларнинг метамаълумотларини интероперабеллиги (ўзаро мослиги);

базавий фазовий маълумотлар ҳамда метамаълумотларнинг барча манфаатдор фойдаланувчилар учун очиқлиги ва оммавийлиги, уларни тўплаш, сақлаш, олиш ва тарқатишнинг қонунийлиги;

очиқ маълумотларни эълон қилиш орқали Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси шаффофлигини таъминлаш;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси яратилишидаги босқичлилиги;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси амал қилишининг муддатсизлиги;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси ахборот хавфсизлиги ҳамда узлуксиз ишлашини таъминланиши;

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлиги.

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасидаги фаолият объектлари геофазовий объектлар, геодезия ва картография материаллари ва маълумотлари, фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар базалари, геоахборот тизимлари ва геоахборот ресурсларидир.

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасидаги фаолият субъектлари қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

махсус ваколатли давлат бошқаруви органи - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

ўз ваколатига кўра геодезия ва картография фаолиятини тартибга соладиган бошқа давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;

администратор;

юридик ва жисмоний шахслар – фазовий маълумотларни ишлаб чиқувчилари;

юридик ва жисмоний шахслар – фазовий маълумотлар сақловчилари;

фойдаланувчилар.

Мазкур модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасидаги фаолият субъектлари   Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг ташкилий тузилмасини ташкил қилади.

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, амал қилиши ва ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, бошқа давлат органлари, шу жумладан ўз ваколатлари доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг