Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 12/05/2019 Фазлиддин Ғоибназаров Майкал Фоксга мағлуб бўлди
Fazliddin G'oibnazarov Maykal Foksga mag'lub bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) ўзининг саккизинчи жангини ўтказди.

АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди.

Натижада Фазлиддин Ғоибназаров ўзидан салкам 25 см баландроқ рақибга ютқазиб, проф-боксдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Фокс шу йилнинг февралида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) мағлуб бўлганди, у ўша жангдан сўнг дастлабки ғалабасига эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг