Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 15/04/2019 Фазлиддин Ғоибназаров Шоҳжаҳон Эргашевга мағлуб бўлган боксчи билан жанг қилади
Fazliddin G'oibnazarov Shohjahon Ergashevga mag'lub bo'lgan bokschi bilan jang qiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Рио Олимпиадаси чемпиони, айни пайтда профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди. 11 май куни ўтадиган бокс оқшомида юртдошимиз америкалик Майкл Фоксга қарши жанг олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик Аризонада ўтиши белгиланган.

Ёдингизда бўлса, Майкл Фокс шу йилнинг 15 февраль куни бошқа бир ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевга қарши рингга кўтарилиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоиз, Фокс 20 жангидан қолган 19 тасида ғалаба қозонган.

“Биз бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Ҳали вақт бор, умид қиламанки, навбатдаги ғалабам билан барча бокс мухлисларини хушнуд этаман”, – деди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз шу пайтгача профессионал боксда 7 бор жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг