Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2024 Файзли байрам барчамиз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаидир
Файзли байрам барчамиз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаидир

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан муборак Қурбон ҳайити кунларида маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошқчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Хусусан, «оғир ҳудуд» рўйхатида турган Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани маҳаллаларида ўтказилган суҳбатлар давомида юртбошимиз ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида муборак Қурбон ҳайити айёмида қарор топган эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик ғоялари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Айниқса, юртбошимиз ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишларида муқаддас динимиз, унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этиши ушбу файзли байрам барчамиз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилаётганлигига иштирокчилар эътибори қаратилди. 

Хусусан, ана шундай эзгу ниятларда Бекобод тумани «Зиёли» МФЙда уйма-уй юрилиб, эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди, керакли амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида Президентимиз совғаси сифатида эҳтиёжманд оилаларга қорамол, ўз тадбирколигини янада кенгайтириб, маҳаллада 20 та қўшимча иш ўрнини яратмоқчи бўлган тадбиркорга янги “Лабо” автомашинаси топширилди. Ундан ташқари, маҳалла ёшари учун чет тилларига ихтисослашган янги кутубхона қурилиши, айрим сабаблар туфайли битмай қолган ички йўлларнинг таъмири ҳамда қатор ободонлаштириш ишлари тез кунларда ўз ниҳоясига етадиган бўлди. 

Ўрганишлар ниҳоясида Республика ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари, нуронийлар, «маҳалла еттилиги» вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ўтказиб, «хонадонбай» ишлаш, маҳаллалар имкониятидан келиб чиқиб янги иш ўринларини яратиш, томорқалардан унумли фойдаланиш каби қатор масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти ҳудудларда давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг