Фарзандини олмоқчи бўлиб, метрони портлатмоқчи бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йил 22 февраль соат 15:40ларда “1009” хизматига ўзини “Дониёр Холиқов” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, ва “Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади”-деб гўшакни қўйиб қўйган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқни Шайхонтоҳур тумани Қизил тамға 3-тор кўчаси 3-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов амалга оширганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси