Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 24/10/2021 Фаровон келажагимиз учун овоз бердим
Фаровон келажагимиз учун овоз бердим

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаcи ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ бугун юртимиз учун муҳим сиёсий воқеа Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.

Мен ҳам Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида ташкил этиган сайлов участкасига ўзимни конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиш учун келдим. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Президент сайловининг адолатли, очиқ ва шаффоф, пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Юртимиз ёшлари каби биз ҳорижда таҳсил олаётган ёшлар юртимиз келажаги ва фаровонлиги учун овоз бермоқдамиз.

Юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлган бундай сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш нафақат ҳуқуқимиз, балки бурчимиздир.

Шохрухбек Тиллабоев,

Лондон Брунел университети магистранти,

«Эл юрт умиди» жамғармаси степендианти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг