Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Эронда хизмат сафарида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эроннинг фармацевтика индустрияси билан танишиш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари ва 30 га яқин Ўзбекистон компания вакилларидан иборат делегация билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турибти. Делегация вакиллари фармацевтика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва инновациялар учун янги имкониятларни ишлаб чиқишда тажриба алмашишни мақсад қилган.
Делегациянинг асосий учрашувларидан бири Эроннинг йирик фармацевтика компаниялари қаторига кирувчи TPICO (Tehran Pharmaceutical Industry Company) билан бўлиб ўтди. Учрашувда, агентлик ва TPICO ўртасида фармацевтика соҳасидаги муаммолар, иновациялар ва бозор трендлари ҳақида суҳбатлар олиб борилди.
TPICO компанияси ўзининг замонавий илмий тадқиқотлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ва юқори аниқликдаги маҳсулотларини тақдим этди, бу эса фармацевтика тармоғи учун муҳим аҳамиятга эга.
Учрашув якунида, томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш, ёшлар учун таълим дастурларини ташкил этиш, илмий тадқиқотларда тажриба алмашиш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида ўз фикрларини билдирди ҳамда ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди.