Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2021 Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди
Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди

Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг  Истанбул шаҳрига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Airbus A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт Истанбулдаги халқаро аэропортига қўнади.

Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг