Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2016 Фарғонада Сайғоқ шохлари контрабандасига чек қўйилди
Фарғонада Сайғоқ шохлари контрабандасига чек қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги сайғоқ шохларининг контрабандаси фош қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар беради.

Фарғона шаҳридаги омборлардан бири амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу омборда 468 дона сайғоқ шохлари ҳамда 72 дона мазкур турдаги шохлар бўлаклари, бундан ташқари 170 дона терилар яширин равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

Суриштирувлар давомида аниқланишича, ноқонуний равишда олиб чиқишга мўлжалланган ушбу ноёб маҳсулотлар ва терилар Сўх туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг нархи салкам 148 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг