Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг (Университет) Фарғона филиали ташкил этилади ва 2021/2022 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
Университетнинг махсус лабораторияси негизида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилади ва 2021 йил 1 январдан иш бошлайди.
2020 йил 1 декабрдан Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа ОТМларда спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.