Мана иккинчи йилдирки, мазкур кўргазма Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич яшайдиган ҳудуди - Фарғона водийсида хорижлик ишлаб чиқарувчилар вакиллари иштирокидаги муҳим экспо-воқеа бўлмоқда. Кўргазмага “ITE Uzbekistan” Халқаро кўргазмалар компанияси ташкилотчилик қилмоқда.
Кўргазмада иштирок этиш учун 30 дан ортиқ компания ташриф буюради, улар орасида қуйидаги мамлакатлар вакиллари ҳам бор: АҚШ, Белгия, Венгрия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландлар, Янги Зеландия, Россия, Туркия, Швеция ва Ўзбекистон.
Кўргазма экспозицияси Тиббиёт, Қишлоқ хўжалиги, Озиқ-овқат саноати ҳамда Қурилиш материаллари, қурилиш ускуналари ва техникаси каби 4 та асосий бўлимни бирлаштирган.