Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 20/10/2016 Фарғона вилоятида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди
Фарғона вилоятида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради, 9 киши ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 18-октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур вертолёт режа асосида парвоз қилган. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг