Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 30/06/2022 Фарғона вилоятида маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги юзасидан пресс-тур тадбирлари ташкил етилди
Фарғона вилоятида маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги юзасидан пресс-тур тадбирлари ташкил етилди

Жорий йилнинг 28–29-июн кунлари давомида Фарғона вилоятида маҳаллабай ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги, ортда қолган 5 ой давомида еришилган натижалар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида икки кунлик пресс-тур тадбирлари ташкил етилди.

Пресс-турнинг 1-кунида иштирокчилар Фарғона ва Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қува туманларида ҳоким ёрдамчиларининг тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари, аҳолини иш билан банд қилиш ва доимий даромадга ега бўлишидаги ёрдами билан танишдилар.

Дастлаб, тадбир иштирокчилари Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказ фаолияти, ҳоким ёрдамчисининг ҳамкорлиги, марказдаги касб-ҳунарга ўргатиш йўналишлари, ушбу даврга қадар амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Пресс-тур қатнашчиларининг кейинг манзили «Янги сой» маҳалласида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCA) томонидан ташкил етилган автомобилсозлик, ахборот технологиялари, електр ва електроника, сартарошлик, тикувчилик йўналишларида касб-ҳунар ўргатиш бўйича фаолият олиб бораётган «Замонавий касбга тайёрлаш ўқув маркази» бўлди ҳамда бу йердаги ўқув жараёнлари, яратилган шароитлар, ҳоким ёрдамчисининг аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлашдаги ўрни билан танишдилар. Марказ раҳбари Нурматжон Комиловнинг таъкидлашича, ушбу масканда 260 нафар аҳоли 8 ой давомида турли хил касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Aҳолини ўқитишга жалб етишда еса ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик яхши самара бермоқда.

Шундан сўнг иштирокчилар Марғилон шаҳрининг «Наврўз» маҳалласи ҳудудидаги 7 гектар йер майдонида ташкил етилган умумий иш ўрни 887 тани ташкил етиши кўзда тутилган «Ёшлар» кичик саноат зонасига ташриф буюрдилар ва бу йердаги тадбиркорлик йўналишлари, саноат зонасининг аҳолини иш билан таминлашдаги аҳамияти, ишчиларга яратилган имкониятлар танишдилар ҳамда ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ишга жойлаштирилган аҳоли билан суҳбатда бўлдилар. Хусусан, комплексда жами 22 та лойиҳа, шундан, чарм поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 5 та, текстил ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 3 та, мебел ишлаб чиқариш бўйича 3 та, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқлар бўйича 11 та лойиҳа жойлаштирилган.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари шаҳардаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюриб, ип йигириш, мато тўқиш ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар, шу билан бирга, ҳоким ёрдамчиси ва бу йерда фаолият юритаётган ишчилар билан суҳбатлашдилар.

Шу билан бирга, «Оролбўйи Ҳунармандлари» МCҲЖ томонидан «Оролбўйи» МФЙ ҳудудида барпо етилаётган косибчиликка ихтисослашган амалий ўқув маркази, поябзал маҳсулотлари ва поябзал таглиги ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти, бу йерда яратилаётган янги иш ўринлари билан танишилди.

Кейинги манзил Тошлоқ туманидаги «ЕГГ БОХ ГРОУП» МCҲЖ томонидан «Қанжирға» МФЙ ҳудудида барпо етилган инкубатор ишлаб чиқариш фаолияти ва йўналишлари билан танишилди. Хусусан, иштирокчилар 250, 500, 1000 тагача тухумлар сақланадиган инкубаторлар, товуқ жўжалари сақланадиган катакларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар ҳамда яратилган иш ўринлари юзасидан ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат олиб бордилар.

Ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича:

«Ҳозирда янги иш ўринларни яратиш орқали чет давлатларда ишлаш истаги бор аҳолини шу йернинг ўзида иш билан таъминлаш чорасини кўрмоқдамиз, шу билан бирга, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз, хусусан, 9 та оилага кредитлар ажратиш орқали хонадонларда иссиқхоналар ташкил етилди ва паррандачилик билан шуғулланиш имконияти вужудга келди. Шунингдек, 13 нафар «Ёшлар дафтари»да бўлган фуқароларга 15 сотихдан 10 йил муддатга йерлар ажратиб берилди. Бундан ташқари, 3-чоракда балиқчилик, узумчилик, чорвачилик, тикувчилик бўйича лойиҳалар орқали 35 та янги иш ўринларини яратишни режа қилмоқдамиз. 

Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги 1,3 гектар майдонда жойлашган 400 та иш ўрнига ега бўладиган «AГРО ИМПЕХ МAРКЕТИНГ» МCҲЖ томонидан барпо етилган йилига қиймати 20,0 млрд сўмлик тўқимачилик, трикотаж ҳамда поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган комплекс лойиҳаси ва фаолияти, ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлиги ўрганилди.

Пресс-тур 1-кунининг охирги манзили Қува туманидаги «Қорақум» МФЙ ҳудудида «Гуллар водийси» МCҲЖ томонидан 20 гектар йер майдонида барпо етилган «Гулчилик» кластери бўлди. Ушбу масканнинг ташкил топишида ҳоким ёрдамчисининг ўрни, йетиштириладиган гулларнинг турлари, йетказиб бериш кўлами билан танишилди ҳамда маҳалла раиси билан суҳбат олиб борилди. Хусусан, кластер орқали 200 та доимий ва 200 та мавсумий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Тадбирнинг 2-куни Олтиариқ, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманларида давом еттирилди. 

Хусусан, пресс-тур иштирокчилари Олтиариқ туманида «Қўрғонча» ва «Жарқўрғон» МФЙларда янги ўзлаштирилган 1000 гектар йер майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган ҳолда ташкил етилган узумзорлар билан танишдилар. Ушбу ҳудудда ўзлаштирилган йер майдонларининг 432 гектарида узум кўчатлари, 400 гектарида интенсив боғлар барпо етилмолқда. Ҳоким ёрдамчиларининг иштирокида бу йерда умумий 4 мингта янги иш ўринлари яратилмоқда.

Шунингдек, «Риштон» тумани «Aлишер Навоий» МФЙ ҳудудида барпо етилган кичик саноат ҳудудидаги амалга оширилган лойиҳалар ҳамда «Марказ» МФЙда жойлашган «Корон Р плус» кулолчилик йўналишидаги ташкилот фаолияти, бу йерда фаолият олиб бораётган ишчилар, уларга яратилган шароитлар, кулолчилик йўналишлари билан яқиндан танишдилар.

Шу билан бирга, пресс тур иштирокчилари «Чўнбоғиш» МФЙ ҳудудида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан «Мебелчилик маркази» МCҲЖ томонидан барпо етилаётган мебелчилик марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Қурилиш олиб борилаётган 3,2 гектар майдонда лойиҳа ишга тушгандан сўнг 108 та тадбиркорлар томонидан 168 минг дона МДФ ешик ва мебеллар ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига 500 минг долларлик қисми експорт қилинади. Яратиладиган иш ўрни 3 минг 700 дан зиёдни ташкил етиши кўзда тутилмоқда.

Пресс-тур сўнггида қатнашчилар «Учкўприк» тумани «Бобошбек» маҳалласидаги йенгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш мақсадида ташкил етилган, 7 минг 660 та янги иш ўринига ега бўлган «Бобошбек савдо комплекси» ҳамда «Тошкентлигузар» маҳалласидаги «Меҳригиё» саломатлик комплекси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг