Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2016 Фарғона вилояти иқтисодиёти 8,4 фоизга ўсди
Фарғона вилояти иқтисодиёти 8,4 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-июнь ойларида Фарғона вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 8,4 фоиз, жумладан, саноат маҳсулотлари 10,5 фоиз, халқ истеъмоли товарлари 16,2 фоиз, қурилиш ишлари 19,7 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 6,3 фоиз, хизматлар ҳажми 14,2 фоиз ўсди.

Фарғона вилоятини 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида 1 минг 138 лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 23 саноат корхонасида 34 лойиҳа амалга оширилди, ҳудудий корхоналар томонидан 18,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Кичик саноат ҳудудларини ташкил этиш учун 17 шаҳар ва туманда 70,3 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу ҳудудларнинг дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, юзга яқин саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда 1 минг 340 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 574,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

Аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳам доимий эътиборда. Биринчи ярим йилликда 48 минг 200 та иш ўрни яратилди, уларнинг аксарияти қишлоқ жойларида ташкил этилгани эътиборлидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг