Фарғона ва Ханти-Мансийск мухтор округи муҳим тармоқларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи губернатори Руслан Кухарук билан учрашди. Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмаси ҳудудлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлар топиш ва ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Ҳудудлар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашилди.
Хусусан, савдо-иқтисодий, нефт ва газ саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.