Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 28/12/2024 Фарғона НҚЗда RED -40°C антифризи ишлаб чиқариш бошланди

Фарғона НҚЗда RED -40°C антифризи ишлаб чиқариш бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Saneg компаниясининг шўъба корхонаси SEG Motol Фарғона нефть-кимё заводида (ФНҚЗ) RED -40°C антифризи ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Карбоксилат технологияси асосида юқори даражада тозаланган моноэтиленгликол ва BASF қўшимчалари қўлланилган ҳолда ишлаб чиқарилган антифриз коррозия ва қазғалишдан самарали ҳимояни таъминлайди.

Ишлаб чиқариш қуввати ойига 70-100 тоннани ташкил этади, келгусида уни 200 тоннагача ошириш режалаштирилган.

Маҳсулот халқаро стандартлар: ASTM D3306, BS 6580 ва ГОСТ 33591 талабларига жавоб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг