Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 17/03/2024 Фақат ABD эмас: мактабгача таълим болаларнинг саломатлиги, ақлий ва ижтимоий ривожланишида ёрдам бермоқда
Фақат ABD эмас: мактабгача таълим болаларнинг саломатлиги, ақлий ва ижтимоий ривожланишида ёрдам бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди.

Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар умумий болалар сонининг 5 фоиздан камроғини (ўғил болаларда 5 фоиз, қиз болаларда 4 фоиз) ташкил этган. 

Маълумот учун: Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) бу БМТ болалар жамғармаси - ЮНИСEФ томонидан болалар ва аёлларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот олиш мақсадида ишлаб чиқилган дастур доирасида кўплаб кўрсаткичлар бўйича ўтказиладиган кластер текширувидир.

Бўйи ёшига нисбатан паст бўлган болалар 7 фоизни, 5 ёшгача бўлган кам вазнли болалар умумий болалар сонининг 2 фоизини ташкил этган.

МҲТИ мутахассислари томонидан MICS маълумотлари асосида ўтказилган эконометрик таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди:

Мактабгача таълим жараёнида иштирок этган болаларнинг бўйи иштирок этмаганларникига нисбатан 1,83 сантиметр узунроқ, вазни эса 0,65 килограмм оғирроқ бўлади. 

Тана массаси индекси ((Body Mass Index) асосида қилинган таҳлил мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар вазнининг ёшига нисбатан кам бўлиб қолиш эҳтимолини 1 фоизга камайтиришини кўрсатди. 

Мактабгача таълим билан қамраб олиш болаларнинг ақлий ва эмоционал соғлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Хусусан:
- мактабгача таълим жараёнида қатнашиш болаларда 10 гача санай олиш қобилияти ўртача 19,9 фоиздан 21,4 фоизга;
- асосий мулоқот кўникмаси ўртача 3 фоизга; 
- алифбодаги ҳарфларни таниш эҳтимоли 8 фоиздан 11 фоизгача ошади; 
- ижтимоий муносабатлар (ўйнаш, дўстлашиш) да қийинчиликка дуч келиш эҳтимоли тахминан 4 фоиздан кам бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг