Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/12/2022 ФАО ва ТХВУ Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш воситасини (ФПМА)ишга туширди
ФАО ва ТХВУ Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш воситасини (ФПМА)ишга туширди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ–овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) озиқ-овқат нархлари маълумотларини тарқатиш ва таҳлил қилишни осонлаштириш учун веб-восита бўлган озиқ-овқат нархлари мониторинги ва таҳлилини (ФПМА) ишга туширди. ФПМА ФАО ва ТХВУ ўртасидаги "Нархлар ва бозорларнинг ахборот тизимини техник жиҳатдан жорий этиш ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги алоҳида қўшилган қиймат занжирлари учун тегишли таҳлил" тўғрисидаги келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан стратегик ҳамкорликда ишга туширилди.

ФПМА воситаси катта ҳажмдаги нарх маълумотларини осон йўл билан олиш имконини беради. Бу фойдаланувчиларга аниқ бир маҳсулот нархларни тезда кўриб чиқиш, мамлакатлар/бозорлар/товарлар ўртасида таққослашлар ўтказиш, графикалар, маълумотлар ва ўртача кўрсаткичлар, стандарт оғишлар ва фоиз ўзгаришлари каби асосий статистик маълумотларни юклаб олиш имконини беради.

Воситанинг глобал версияси 2010 йилда ишлаб чиқилган. Глобал миқёсда озиқ-овқат нархларини кузатиш ва таҳлил қилиш воситасини ишлаб чиқишда эришилган ютуқлар ва тажрибаларга асосланиб, ушбу восита мамлакат миқёсида фойдаланишга мослаштирилди. Нархлаш воситасининг мамлакат даражасидаги версияси глобал даражадаги воситага қараганда кўпроқ маҳсулот ва бозорларни ўз ичига олади. ТХВУ воситани мамлакат даражасидаги "ўз ўрнида" муваффақиятли ўрнатишга эришган ФАОнинг биринчи ҳамкори бўлди.

Ўзбекистондаги восита уч тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилларида мавжуд. Бугунги кунда ушбу восита 2019 йил январь ойидан бошлаб деҳқон бозорларидаги 77 та озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу восита ТХВУ Амалий тадқиқотлар маркази (CPRO) томонидан қўллаб-қувватланади. CPRO Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан маълумотлар базасига кириш ҳуқуқини олиш бўйича ҳамкорлик қилади ва, шу билан биргаликда, Марказ маҳаллий чакана бозордан маълумотлар йиғишни ҳам бошлади.

Шунингдек, ушбу восита Ўзбекистон ҳукуматига 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда ҳам ёрдам беради. Нархлар ва бозор маълумотлари тизимлари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун, айниқса, кичик ер эгалари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари учун муҳимдир. Ишончли нарх маълумотлари бозор шаффофлигини, рақобатбардошликни оширади ва асосий ўйинчилар ўртасида даромадлар адолатли тақсимланишини таъминлайди. Нархлар тўғрисидаги ўз вақтидаги ва ишончли маълумотлар озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшимча қиймат занжирининг барқарор ривожланишига ёрдам беради ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тизимларини соғлом овқатланиш, кичик фермерларнинг даромадларини ошириш, ҳаёт ва атроф-муҳит шароитларини яхшилаш учун ўзгартиришни қўллаб-қувватлайди.

ФПМАни ишга туширишнинг мақсади – уни миллий ва халқаро ҳамжамият ва қарор қабул қилувчиларга нархлар тўғрисида ўз вақтида ва ишончли маълумот бериш учун қимматли оммавий воситага айлантиришдир. Нархлар тўғрисидаги маълумотлардан турли хил миллий институтлар, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари фойдаланишлари мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг