Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2024 ФАО ва ИКАРДА Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича ҳамкорлик олиб бормоқда
ФАО ва ИКАРДА Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича ҳамкорлик олиб бормоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) Халқаро ер кунига бағишланган «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг интенсив ва инновацион ечимлари» халқаро конференцияси доирасида келишув имзоладилар. Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Келишувни имзолаш билан томонлар ердан фойдаланиш ва уни қайта тиклаш таъсирини баҳолаш глобал дастурининг (FOLUR) бир қисми бўлган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” ни амалга оширишда ҳамкорликни давом эттириш мажбуриятини олдилар. Келишувнинг умумий миқдори 550 минг АҚШ долларини ташкил этади. Глобал Экологик Жамғарма кўмагида амалга оширилаётган ФАОнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва уни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳаси ердан фойдаланишнинг самарали технологиялари ва буғдой ишлаб чиқариш ландшафтларида экологик ёндашувларни кенг миқёсда жорий этишга ҳамда экотизим деградациясидан барқарор бошқарувга ўтказишни амалга ошириш учун экологик тоза қиймат занжирларини яратишга қаратилган. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа натижаларига эришиш учун ИКАРДА ер деградациясининг нейтраллиги ва иқлимга мослаштирилган, экологик хавфсиз буғдой етиштириш тамойилларига мувофиқ интеграциялашган ер бошқарувини рағбатлантириш, ГЭФ учун ишлаб чиқариш ландшафтларида экотизимларни сақлаш ва тиклашга кўмаклашиш ҳамда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун экотизимни яхшилаш учун миллий имтиёзларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари, технологияни кенг миқёсда жорий қилишнинг иқтисодий кўрсаткичларини тавсифловчи ҳисобот ва ландшафт даражасидаги ягона технологиянинг иқтисодий моделини акс эттирувчи ҳисобот тайёрланади, у лойиҳанинг иккинчи йилида синовдан ўтказилади, ҳужжатлаштирилади ва намойиш этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг