Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/11/2020 ФАО ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг гендер стратегияси ишлаб чиқилди
ФАО ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг гендер стратегияси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг «2021-2025 йилларга мўлжалланган Гендер стратегияси» ва «2021-2022 йилларга мўлжалланган Гендер ҳаракатлар режаси»ни якуний муҳокама қилиш учун онлайн конференция бўлиб ўтди. Ушбу ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан хамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди.

«Ўзбекистон ФАО билан яқин ҳамкорликда ўрмонларни бошқариш сиёсати ва амалиётларида гендер тенглиги тамойилларини жорий этди. Бу борадаги катта ютуқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг илк бор узоқ муддатли Гендер стратегиясини ишлаб чиқиш бўлди. Ушбу стратегия барқарор ва тенг ҳуқуқли қишлоқ тараққиёти орқали экотизимларни сақлаш мақсадларига эришишга қаратилган», - дейди Ўзбекистон ФАО ваколатхонасининг лойиҳа координатори Шерзод Умаров.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Гендер стратегиясида 2025 йилгача аниқ мақсадларни амалга оширилиши белгиланади, яъни:

1. Камида 30% аёллар ўрмон фонди ерларидан  фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак, ер ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш (ижарачи сифатида, яйлов чипта эгалари ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари эгаси сифатида) ва уларни бошқариш имкониятига эга бўлиш.

2. Аёлларнинг камида 30% ўрмончиликка асосланган муқобил даромад манбаларини ривожлантириш учун хизмат ва бозорлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак.

3. Қарор қабул қилишда, республиканинг ўрмон соҳасига оид қонунлар, сиёсат ва дастурларни шакллантиришда аёлларнинг камида 30 фоизи иштирок этишни таъминлайди.

4. Эркаклар иш учун сарфлаган вақтига олаётган ойликлари қаторида аёллар ички ойила ишларига сарфлаган вақтини хисобга олган холда, қўмита ўрмон соҳасида меҳнат қилаётган аёл ходимлари учун 20%гача устама тўлаш ва меҳнат юкини камайтириш: ижтимоий инфратузилмани яхшилаш (масалан, идоравий мактабгача муассасаларни яратишни қўллаб-қувватлаш), замонавий технологиялар ва хизматлардан фойдаланиш, ва маиший вазифаларини янада адолатли тақсимлашни тарғиб қилиб боради.

5. Ўрмон хўжалиги лойиҳаларига ажратилган қишлоқ хўжалиги сохаси улушининг камида 30% аёллар ва гендер тенглиги билан боғлиқ бўлишини хисобга олади.

«Ўрмон худудларида яшовчи аёл ҳамда эркакларни манфаатини баробар кузга олиш, ўрмонларни баркарор бошкариш, ижтимоий адолат, миллий ва халқаро мажбуриятлар тамойиллари, Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси мақомидаги мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш учун Кўмитанинг узоқ муддатли Гендер стратегияси қабул қилиняпти», - дейди ФАОнинг гендер ва ижтимоий масалалар бўйича мутахассиси Элеонора Файзуллаева.

Муҳокама учун тақдим этилган Гендер стратегияси Ўзбекистон Республикасининг «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Аёлларни таъқиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларида, шунингдек Миллий барқарор ривожланиш мақсадларида асосланади. Бундан ташқари, ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий асоси «Ўзбекистон Республикасида ўрмонларни бошқариш самарадорлиги такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги хамда «2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўлди.

«Ўрмон хўжалиги худуларида яшовчи аёллар барқарор ўрмонларни бошқаришда кенг иштирок етишлари лозим, - дейди ФАО лойиҳасининг техник координатори Олимжон Қаххоров. - Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка эришиш ва ресурсларни бошқаришда гендер тенгсизлигини бартараф этиш, қарор қабул қилиш ва тенг даромад олиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги самарадорлиги муаммоларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди»

Онлайн муҳокамада БМТ ФАО экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг гендер қўмитаси вакили, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари, нодавлат ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, шунингдек, республиканинг 4 вилоятининг намойиш ўрмон маъмурияти иштирок этди.

Стратегия амалга ошириш аниқ механизмини ўз ичига олиши таъкидланди.  Жумладан, ваколатли шахс бошчилигидаги (қўмита раисининг биринчи ўринбосари даражасида) Маслаҳат-Ижроия Кенгашини ташкил етишни назарда тутади. «2021-2022 йилларга мулжалланган Гендер ҳаракатлар режаси» ишлаб чиқилди, унда қўмита ва ҳудудий ўрмон хўжалиги корхоналари даражасидаги аниқ тадбирлар, шунингдек, стратегияни амалга оширишни мониторинг қилиш кўрсаткичлари келтирилган. Қўмита ва ўрмон хўжалиги корхоналари йиллик бюджетининг камида 10% ни гендер билан боғлиқ тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиш режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг