Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 20/03/2024 ФАО Ўзбекистонда ветеринарияни ривожлантириш учун замонавий ускуналарни топширди
ФАО Ўзбекистонда ветеринарияни ривожлантириш учун замонавий ускуналарни топширди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) "Марказий Осиёда қорамолларнинг нодуляр дерматитига минтақавий тайёргарликни кучайтириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг ихтисослаштирилган муассасаларига уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ускуналар топширди.

Жумладан, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 6 та музлатгич ва 20 та термосумка топширилди. Ёрдам мамлакатда нодуляр дерматит таҳдиди келиб чиқишига қарши курашиш мақсадида кўрсатилди.

Ушбу жиҳозларни етказиб бериш ФАОнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларига нодуляр дерматитнинг келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемиясига жавоб бериш имкониятларини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ҳаракатларининг бир қисми холос. Аввалроқ ФАО лаборатория асбоблари, жиҳозлари ва реактивларини Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига топширган эди. Бундан ташқари, ФАО ушбу марказ билан биргаликда Тошкентда тугунли дерматитнинг лаборатория диагностикаси бўйича тренинглар ўтказди. Тренинглар давомида маҳаллий мутахассислар юқори аниқликни кафолатлайдиган илғор усуллар асосида ҳайвонлар касалликларини янада самарали ташхислаш бўйича янги билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Нодуляр дерматит – бу ҳашаротлар томонидан ташиладиган йирик шохли қорамоллар чечак вируси. Бу касаллик инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди, лекин сут маҳсулдорлиги ва ҳайвонларнинг тана вазнининг пасайиши туфайли чорвачиликка катта иқтисодий зарар етказиши мумкин. Илгари касаллик фақат Африкада топилган, аммо сўнгги ўн йил ичида у бутун Яқин Шарққа тарқалди, шунингдек, Туркия, Болқон, Кавказ, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга таъсир кўрсатди. Буларнинг барчаси қўшни мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам касаллик хавфини сезиларли даражада оширди.

Шунинг учун профилактика чоралари ва касаллик хавфи бўлган мамлакатларда ветеринария хизматларининг тайёргарлигини кучайтириш таҳдидларнинг олдини олиш учун айниқса муҳимдир. ФАО мамлакатларга тугунли дерматит ва бошқа трансчегаравий ҳайвон касалликларига қарши курашишда ёрдам бериш бўйича катта тажрибага эга. ФАОнинг "Марказий Осиёда қорамолларнинг нодуляр дерматитига минтақавий тайёргарликни кучайтириш" лойиҳаси Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ФАОнинг

Марказий Осиё бўйича субминтақавий ваколатхонаси томонидан амалга оширилмоқда ва ушбу мамлакатларда касаллик тарқалишининг олдини олиш ва агар у аниқланса, самарали жавобни таъминлашга қаратилган. Хусусан, лойиҳа доирасида нодуляр дерматит аниқланган тақдирда фавқулодда вазиятлар бўйича миллий режалар, эпидемиологик кузатув стратегияси ва эмлаш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳанинг амалга оширилиши, даромади бевосита чорвачиликка боғлиқ бўлган майда фермерлар кўрадиган зарарларни олдини олиш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг