Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/10/2020 ФАО «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда ёрдам берди.
ФАО «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси» ни ишлаб чиқишда ёрдам берди.

Концепция ёзилишига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Глобал Экологик Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилаётган «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида эксперт ва техник кўмак берилди. 

Концепцияда ўрмон хўжалиги соҳасидаги хорижий тажрибалар, шу жумладан, Италия ва Венгриялик мутахассисларнинг ўрмонларни барқарор бошқариш, гендер масалалари ва институционал ривожлантириш бўйича таклифлар ҳисобга олинди. Шу билан бирга, концепцияда Германиялик ва Туркиялик мутахассислар томонидан ўрмонларни бошқаришга маҳаллий аҳолини кенг жалб қилиш, ёнғоқбоп ва тез ўсувчи ўтинбоп дарахтлар плантацияларини барпо қилиш, АҚШ ўрмон хизматининг яйловларни самарали бошқариш ва ерларни имтиёзли ижарага бериш таклифлари ўз аксини топган. 

«Юртбошимизнинг ўрмон хўжалигини ривожлантиришга бўлган эътиорини алоҳида таъқидлаш лозим. Охирги йилларда ўрмончилик соҳасида амалга оширилган муҳим ўзгаришлар ўрмон хўжалиги тизимининг ҳар бир таркибий бўлинмалари ва ўрмон хўжаликлари ишчилари фаровонлигини ошишига ёрдам беради», - деди ФАО лойиҳа техник координатори Олимжон Қаххоров.

Концепцияда ўрмон хўжалиги соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, фойдаланилмайдиган суғорилмайдиган ўрмон фонди майдонларини муомалага киритишга катта эътибор қаратилган. Чўлланишга қарши курашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, ўрмонларни барқарор бошқариш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағларини жалб этишга алоҳида эътибор берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг