Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 13/07/2022 ФАО минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
ФАО минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида Тошкентда ўтказилган Туркий Агрофорум ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг VII йиғилишида замонавий агросаноат мажмуасининг етакчи вакиллари жам бўлдилар. Улар орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори Виорел Гуцу ҳам бор эди.

“ФАО ва ТДТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик динамик равишда ўсиб бораётганлиги ва изчил ривожланаётганлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Бунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ушбу ташкилотга аъзо давлатлар барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. ФАО ва ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ёрқин мисолларидан бири — бу ФАО-Туркия ҳамкорлик дастури бўлиб, унинг кенг қамровли асосий мақсади қишлоқ хўжалиги, агробизнес, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш, ўрмон хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш, Озарбайжон, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари қишлоқ ҳудудларининг биохилма-хиллигини сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби турли соҳаларда техник ёрдам кўрсатишдан иборат”, — деди ФАОнинг субминтақавий координатори ва Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу.

Ўтган тадбирлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари ва янги истиқболларини муҳокама қилиш учун қулай майдон бўлди. ИҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг VII йиғилишида раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАО билан ҳамкорликда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг стратегик шериклиги бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, уй хўжаликлари ва боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда ИҲТ давлатлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги кооперативларини ривожлантириш, ИҲТ мамлакатлари ўртасида кадрлар масаласида яқин ҳамкорлик қилиш, қишлоқ хўжалигида органик ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, уруғлик савдоси учун янада қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек,

ушбу соҳада мутахассисларни фаол жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ИҲТ мамлакатлари ўртасида агротуризмни ривожлантириш, шу билан биргаликда, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш шулар жумласидандир.

Виорел Гуцунинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистонда ФАОнинг янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича иккита битим имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш ва экотизимларни сақлашга қаратилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашнинг таъсири дастури”ни

(FOLUR) биргаликда амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида эса «Ўзбекистоннинг қурғоқчил экотизимларида ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш» лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Иккала лойиҳа ҳам Глобал Экологик Жамғармаси кўмагида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар иккала лойиҳанинг стратегик ҳамкори ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июндаги "Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарорини амалга оширишга ҳисса қўшади.

«Мазкур лойиҳаларнинг имзоланиши Ўзбекистонда тупроқ таназзулига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг бошланишидир. ФАО қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги, балиқчилик, соғлом овқатланиш ва агро озиқ-овқат тизимларига тааллуқли бўлган бошқа кўплаб масалалар бўйича техник тажрибага эга. Уми қиламизки, ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиб, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш йўлида муносиб натижа беришади.», - деди Виорел Гуцу.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг