Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 01/06/2021 ФАО журналистлар учун тренинг ташкил қилди
ФАО журналистлар учун тренинг ташкил қилди

Замонавий жамиятда гендер тенглигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни жуда катта. Ушбу ғояни кенг жамоатчиликка етказиб бериш имконияти айнан журналистларнинг қўлида, ушбу долзарб мавзунинг қанчалик объектив ва ҳаққоний ёритилиши эса, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ўз имкониятларига боғлиқ. Айнан шу сабабли Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистоннинг «Аграр соҳа аёллари» уюшмаси билан биргаликда журналистларнинг гендер тенглик тушунчаси ва унинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти хавфсизлиги билан боғлиқлиги тўғрисидаги қарашларини кенгайтириш мақсадида мамлакат ОАВ вакиллари учун тренинг уюштирилди.  Ушбу машғулот ФАО нинг олдин ўтказган «Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилган бир қатор тренинглар сериясининг давоми бўлди.

Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсати аҳолининг барча қатламлари – ёши, жинси, этник ва диний мансублигидан қатъий назар, ушбу соҳани ривожлантиришга жалб этилишини назарда тутади. Инклюзив қишлоқ сиёсатининг татбиқ қилиниши, қишлоқ хўжалигида аёллар ва ёшларнинг ролини оширилиши учун «ҳеч кимни ортда қолдирмасдан» принципини инобатга олган ҳолда кенг имкониятлар очади.

Семинар иштирокчилари, шу жумладан давлат ва хусусий телеканаллар вакиллари, радио, матбуот ва интернет-нашрлар вакиллари қишлоқ хўжалигидаги гендер ёндошувлари асослари, Ўзбекистоннинг гендер масалалари бўйича миллий қонунчилиги, аёллар ва қизларнинг Ўзбекистон аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа мавзулар  билан танишдилар.

Тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш Стратегиясининг тасдиқланиши каби муҳим воқеага алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳужжат қарор қабул қилиш ва уни амалга оширишнинг барча босқичларида аёллар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини амалга оширишда комплекс ёндошувни назарда тутиши таъкидланди. Шуниси эътиборлики, ушбу стратегиянинг йўналишлари БМТ нинг  2030 йилгача бўлган даврдаги барқарор ривожланиш Мақсадларига мувофиқ белгиланган.

Тренингни профессорлар ва халқаро тренерлар олиб бордилар. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бундай тренинглар мамлакатнинг агросаноат комплекси вакиллари учун аввал Тошкент ва Термезда ўтказилган эди.

Келгусида бошқа вилоятларда ҳам бир қатор шундай тренинглар ўтказиш режалаштирилган. Шу тариқа ФАО Қишлоқ хўжалиги ва мамлакатнинг агросаноат комплекси билан боғлиқ бошқа ташкилотларига аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, айниқса қишлоқ аёлларининг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган сиёсий тадбир ва ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш имкониятларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг